Фарғона шаҳрида мисдан ясалган тақинчоқни тилла деб алдаб, сотган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 10 май куни А.Ч. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум аёл ишончига кириб, сариқ рангли металдан ишланган тақинчоқни тилладан тайёрланганлигини ва 4.500.000 сўм эвазига сотишини айтиб, алдов йўли билан 4.500.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Н. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати