31 Май 2021 йил 388

Фарғона шаҳрида мевали кўчатлар савдоси билан шуғулланишни таклиф қилиб фуқарони алдаган шахс жавобгарлика тортилди

Фарғона шаҳри.15 май куни фуқаро А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг февраль ойида номаълум шахс ишончига кириб, 2.000 АҚШ доллари берса мевали дарахт кўчатларини воҳа вилоятларига олиб бориб қиммат нархда сотишини айтиб, 2000 АҚШ доллар пулларини олади. Аммо берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Т. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech