Фарғона шаҳрида меҳмонга келган шахс мезбонни тунади
Фарғона шаҳри.11 октябрь куни фуқаро К.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига кириш эшиги орқали ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхона жавони устида бўлган нархи 100.000 сўмлик “Алкател” русумли уяли телефон аппарати, нархи 100.000 сўмлик “Селфи таёкчаси” ва нархи 400.000 сўмлик шарбат тайёрлаш ускуналарини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.В. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, гумон қилинувчи И.В. жабрланувчи К.А.нинг фарзанди Е.А. билан уни яшаш хонадонига меҳмон сифатида бориб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Е.А. ухлаб қолганидан фойдаланиб, ўғирлик жинояти содир этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати