Фарғона шаҳрида “Matiz” русумли автомашина салонидан 450.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Фарғона шаҳри.03 июль куни фуқаро И.А. Замаҳшарий кўчасида жойлашган умумтаълим мактаби олдида турган фуқаро М.Ш.га тегишли бўлган “Matiz” русумли автомашина қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, автомашина эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, салонда бўлган 450.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати