19 Январ 2021 йил 331

Фарғона шаҳрида “Matiz” автомашинасини олиб қочган шахс вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари томонидан ушланди

Фарғона шаҳри. 15 январь куни соат 21:30 ларда фуқаро А.Ж. А.А.га тегишли “Matiz” русумли автомашинасини Марғилон кўчасида эшиклари қулфланмаган ҳолатда калити билан қолдирилганидан фойдаланиб, олиб қочиб, Янгиаср кўчасида кетаётган вақтида вилоят ИИБ ППХваЖТСБ 1-батальон 3-отряд ходимлари томонидан тўхтатилиб, далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми  (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech