Фарғона шаҳрида “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри.04 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Навоий кўчасида жойлашган “Ишонч кредит” савдо дўкони олдида М.А.ни ёнида бўлган сумкаси ичидаги оқ рангли “Кent” ва “LD” сигарет қутилари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “марихуанна” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати