28 Январ 2022 йил 494

Фарғона шаҳрида “МАN” русумли юк автомашина ҳайдовчиси уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди

Фарғона шаҳри. 25 январь куни С.Ахмад кўчасида ҳайдовчи Б.Р МЧЖга тегишли “МАN” русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, велосипедчи А.А.ни уриб юбориши оқибатида тан жарохати олиб, А.А шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech