5 Май 2021 йил 425

Фарғона шаҳрида “Lasetti” автомашинасини “Captiva” автомашинасига алмаштиришни айтиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 03 апрель куни А.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг декабрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, “Lasetti” русумли автомашинасини “Captiva” русумли  автомашинасига алмаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech