Фарғона шаҳрида “Lasetti” автомашинаси салонидан 1.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳри. 01 май куни У.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 апрель куни номаълум шахс Саноат кўчасида қаровсиз қолдирган “Lasetti” русумли автомашинасини эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб, салонида бўлган 1.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати