13 Апрел 2021 йил
330
Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлардан хонадон оламан деб фирибгарга алданди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг апрель ойида М.А. таниши Х.Л.нинг ишончига кириб, 23.000 АҚШ доллари эвазига кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати