Фарғона шаҳрида корхона ишчисини тунаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри.22 сентябрь куни Оқ йўл кўчасида жойлашган корхона ишчиси Ю.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 10:00 ларда номаълум шахс корхона ҳудудида қаровсиз қолдирилган костюми чўнтагида бўлган 1.000.000 сўм пуллари ва 400 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув харакатлари давомида, ушбу жиноятни М.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати