3 Ноябр 2020 йил
337
Корея давлатига ишга бормоқчи бўлган фуқаро 8300 АҚШ доллари ва 29.000.000 сўм пулларига чув тушди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 02 октябрь куни фуқаро М.А. таниши Я.С.нинг ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 8300 АҚШ доллари ва 29.000.000 сўм пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати