Фарғона шаҳрида колбаса маҳсулотларини ўғирлаган шахслар аниқланди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 26 декабрь куни фуқаро Х.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида жойлаган савдо дўконида қаровсиз қолдирилган нархи 3.500.000 сўмлик колбаса маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро С.М. ва Н.Б.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати