25 Ноябр 2021 йил 547

Фарғона шаҳрида клиникадан кислород балонларини ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 19 ноябрь куни С.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 ноябрь кунидан 19 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган ўзига тегишли бўлган клиникага ғайриқонуний равишда кириб, жами нархи 12.500.000 сўмлик кислород балонларини яширин равишда ўғирлаганлиги маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech