16 Ноябр 2020 йил 695

Фарғона шаҳрида ЙҲХБ ходимига 400.000 минг сўм пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 2020 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон овози кўчасида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори “Cobalt” русумли автомашинасини текшириш учун тўхтатганда, ҳайдовчи ўзини “Нодир”деб таништирган шахс ЙПХ инспекторига тегишли ҳужжатларини тақдим қила олмаган. Шу сабабли ЙПХ инспектори томонидан белгиланган тартибда маьмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинани вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кирган.

Аммо ҳайдовчи шу куни “Нодир” ЙҲХБ ходими Ш.У.ни олдига келиб, автомашинани жарима майдонидан олиб чиқиб беришга ёрдам беришини, эвазига 500.000 минг сўм миқдорида пора таклиф қилган.

Унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, ҳайдовчи пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ходими Ш.У.нинг билдиргисига асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ КваИЖҚКБ ҳамда Фарғона шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Нодир” исмли шахс ЙҲХБ ходими Ш.У.га жами 400 минг сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, мазкур пуллар холислар иштирокида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech