Фарғона шаҳрида яшаш хонадонидаги газ плита ичида “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 15 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Янги замон кўчасида яшовчи К.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадондаги газ плита ичида наша “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати