1 Июл 2021 йил 320

Фарғона шаҳрида икки дона уяли телефон аппаратини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 20 январь куни М.Г. исмли аёл Ж.Д.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки дона “Redmi-Not 8” русумли уяли телефон аппаратини 4.400.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, телефонларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган уяли телефон аппаратларини бошқа шаҳсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech