8 Июн 2021 йил 363

Фарғона шаҳрида икки бош қора молларини сотиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 Фарғона шаҳри. 3 июнь куни фуқаро З.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс  унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қора молларини 15.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулларни бир ҳафта муддатда беришини айтиб, қорамолларни олиб кетиб,  берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қора молларни бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари, ушбу жиноятни О.З. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

 Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech