19 Март 2021 йил 414

Фарғона шаҳрида ИИОларига ишга олиб кирмоқчи бўлган шахс 200 АҚШ долларини олаётганда қўлга тушди

Жорий йилнинг 04 март куни фуқаро Ш.Л. (аёл) Фарғона вилояти ИИБга мурожаат қилиб, унда фуқаро Х.Ш., Б.У. исмли танишини 2000 АҚШ доллари эвазига ИИОга ишга киритиб қўйиши мумкинлигини маълум қилиб, олдиндан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган ва фуқаро Х.Ш. га қонуний чора кўришликнини сўраган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.Ш. Ш.Л.дан Фарғона шаҳри ҳудудида келишилган пуллардан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech