7 Апрел 2021 йил
358
Фарғона шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
06 апрель куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ю.Н.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати