20 Июн 2020 йил
374
Фарғона шаҳрида қидирувда юрган шахс қўлга тушди
18 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган Қ.О.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати