4 Июл 2020 йил
388
Фарғона шаҳрида қидирувда юрган шахс қўлга олинди
03 июль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмида (Одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Б.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати