16 Июн 2020 йил 335

Фарғона шаҳрида қидирувда бўлган шахс ИИО ходимлари томонидан қўлга олинди

13 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган Ж.Р.ни Олтиариқ тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech