15 Январ 2021 йил 376

Фарғона шаҳрида хонадонни тунаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 11 январь куни Баҳор кўчасида яшовчи фуқаро Т.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган бир дона нархи 150 АҚШ долларлик “Nоtebook”, бир дона нархи 100 АҚШ долларлик “Nоtebook” сумкаси ва бир дона нархи 400 АҚШ долларлик “Германский” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро У.Ж. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech