29 Май 2021 йил 387

Фарғона шаҳрида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга олинди

  29 март куни Фарғона шаҳри С.Темур кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Н. исмли аёл ИИБ га мурожаат қилиб, унда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафдан 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаганлиги ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech