Фарғона шаҳрида хонадонга ўғирликка тушган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳри. 01 июнь куни Додхох қишлоғида яшовчи Ш.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафдан ичида 230 АҚШ доллари пуллари солинган аёллар хамёнини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати