Фарғона шаҳрида хонадондан пул ва уч дона туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 31 май куни Завқий кўчасида яшовчи фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонадаги шкафдан 500.000 сўм пул ва уч нафар набираларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати