21 Июл 2020 йил 402

Фарғона шаҳрида хонадон эшиги қулфланмаганлигидан фойдаланган шахс ўғирлик жиноятини содир этди

Фарғона шаҳри.18 июль кунидан 19 июль кунига ўтар кечаси фуқаро У.З. Нефтчилар кўчасида яшовчи П.А.нинг яшаш хонадонига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, қулфланмаган ҳолатда бўлган эшиги орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадондаги нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung” русумли телевизор, нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А6” русумли уяли телефон аппарати ва нархи 1.200.000 сўмлик “Shimano” номли велосипедини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech