19 Ноябр 2020 йил 314

Фарғона шаҳрида гўшт дўконидан кондиционер ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Фарғона шаҳри. 14 ноябрь куни Қ.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс ўзига тегишли бўлган Бозорбоши кўчасида жойлашган гўшт дўконига ғайриқонуний равишда кириб, гўшт дўконида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик 1-дона “KOM” номли кондиционерини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни А.Х. содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech