2 Март 2021 йил 367

Фарғона шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 28 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги аср кўчасида турган Қ.Ш.нинг ёни холислар иштирокида қўздан кечирилганда, эгнидаги курткаси чўнтаги ва ўнг оёқ пайпоғи орасида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тазидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech