26 Октябр 2020 йил 423

Фарғона шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри.24 октябрь куни фуқаро Н.И. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Янги Аср кўчасида бемақсад юрганлиги ва шубҳа уйғотганлиги учун ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари тўхтатиб, ёнини холислар иштирокида кўздан кечиришганда, эгнида бўлган шимининг чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech