11 Июл 2020 йил 371

Фарғона шаҳрида фуқаронинг Жанубий Корея давлатига бориш орзуси қимматга тушди

Фарғона шаҳри. 04 июль куни фуқаро Ж.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг март ойида номаълум шахс ишончига кириб, ўзини ва яна 22 нафар танишларини Жанубий Корея давлатига ишлаш учун боришда ёрдам беришини айтиб, алдов йўли билан 48.400 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни Ч.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech