31 Июл 2021 йил
346
Фарғона шаҳрида фуқаронинг 350 АҚШ долларини айрибошлаб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 10 июнь куни Р.А шаҳар марказида жойлашган кафе олдида таниши Қ.А.нинг ишончига кириб, 350 АҚШ долларини 3.692.500 сўмга айрибошлашга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 350 АҚШ доллари эвазига 3.142.500 сўмни бериб, қолган 550.000 сўм пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлми томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати