10 Июл 2020 йил
336
Фарғона шаҳрида фуқарога “Nexia-2” русумли автомашина олиб бераман, деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри.2019 йил 26 март куни фуқаро М.О. таниши В.А.ни ишончига кириб, 3.500 АҚШ доллар эвазига “Nexia-2” русумли автомашина олиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати