Фарғона шаҳрида фуқаро тилла узук оламан деб 500 АҚШ долларига чув тушди
Фарғона шаҳри. 06 октябрь куни А.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг август ойида номаълум шахс шаҳар марказида ишончига кириб, 500 АҚШ доллари эвазига тилла узук олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати