Фарғона шаҳрида фуқаро танишига тадбиркорлик билан шуғулланишни баҳона қилиб, 10.000 АҚШ долларини алдаб қўлга киритди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг февраль ойида Н.З. таниши С.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, фойдани тенг тақсимлашини айтиб, ҳаражатлар учун 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўзи эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати