25 Сентябр 2020 йил 197

Фарғона шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган шахс қўлга тушди

24 сентябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган П.А.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech