13 Июл 2020 йил
411
Фарғона шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган аёл қўлга олинди
12 июль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Ф.М.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати