12 Ноябр 2020 йил 319

Фарғона шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс ушланди

06 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ва Фарғона вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3 қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.А.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech