10 Июн 2020 йил
396
Фарғона шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс ушланди
08 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган И.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати