3 Июл 2020 йил 382

Фарғона шаҳрида фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 2 бош қора молларни ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри. 28 июнь куни фуқаро Ш.Ў. ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 июнь кунидан 28 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ёнғоқзор кўчасида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 17.000.000 сўмлик 2 бош қора молларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech