Фарғона шаҳрида “Damas” русумли автомашина салонидан уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 12 март куни Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 март куни номаълум шахс Бозорйўли кўчасида жойлашган савдо мажмуаси олдидаги автотураргоҳда эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли “Damas” русумли автомашинаси салонида қаровсиз қолдирилган нархи 1.000.000 сўмлик “Rеd MI Nоtе-6” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати