20 Июн 2020 йил 380

Фарғона шаҳрида дала ҳовлига ўғриликка тушган шахслар қамоққа олинди

Фарғона шаҳри.21 март куни фуқаро Ғ.А. ва Ғ.О.лар бир гуруҳ бўлиб, М.Н.га тегишли О.Азиз кўчасида жойлашган далаҳовлига ғайриқонуний равишда кириб, дала ҳовли ётоқхонасидаги 1 дона нархи 500.000 сўмлик “Samsung” русумли телевизор ва 1 дона 600.000 сўмлик печини яширин равишда талон-торож қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.А. ва Ғ.О.ларга Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech