23 Март 2021 йил 614

Фарғона шаҳрида "Cobalt” ва “МAN TGA 18480” русумли юк автомобили тўқнашди

Жорий йилнинг 22 март куни соат 09:50ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-143 “Фарғона-Қувасой” автомобиль йўлининг 1-километрида, И.Каримов ва Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Р.Ф. бошқарувидаги “Cobalt” русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган “МAN TGA 18480” русумли нефт ташувчи махсус юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ф. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech