21 Сентябр 2020 йил 649

Фарғона шаҳрида фуқародан “Captiva” русумли автомашина сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳри. 2016 йилнинг декабрь ойида И.Х. таниши М.Д.нинг ишончига кириб, “Captiva” русумли автомашинасини 20.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олишга келишиб, автомашина пулини бир йил муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech