4 Июл 2020 йил
346
Фарғона шаҳрида бир гуруҳ шахслар талончилик содир қилишди
Фарғона шаҳри.30 июнь куни фуқаро С.Д. ва вояга етмаган П.Т.лар гуруҳ бўлиб, Янги-аср кўчасида О.А.ни тўхтатиб, қўлида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Artel U-5” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.С., А.А. ва Ў.Н.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Д.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати