5 Октябр 2020 йил
329
Фарғона шаҳрида “Bergamant” велосипедини фойдаланиш учун олиб, сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2018 йилнинг 05 сентябрь куни М.И. таниши Қ.Ҳ.нинг ишончига кириб, нархи 1.600.000 сўмлик “Bergamant” номли велосипедини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган велосипедини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати