10 Август 2020 йил
410
Фарғона шаҳрида бегонани телефон аппаратини тортиб олган шахс қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 01 август куни соат 17:30 ларда, номаълум шахс Фарғона шаҳар, Ўзбекистон овози кўчасида кетаётган Фарғона шаҳрида яшовчи М.М исмли аёлнинг қўлидаги нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung S7” русумли уяли телефон аппарати солинган сумкани очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Ф содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати