29 Август 2020 йил
376
Фарғона шаҳрида маиший техника воситаларни сотиб олмоқчи бўлган шахс 55.250 АҚШ долларига чув тушди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг июль ойида фуқаро Н.С. шаҳар марказида таниши Й.М.нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳридан арзон нархда маиший техника воситаларни олиб келиб беришни айтиб, 55.250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати