10 Июн 2020 йил 588

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаб кетган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 02 июнь куни Х.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда  шу куни Саноат кўчасида жойлашган ўзи ишлаб келаётган умумий овқатланиш ошхонасига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.Л. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech